28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Хавфсизлик
7 Апр  2020 506

Карантин тартиб-қоидаси ҳамма учун

Сирдарё туманида карантин қоидаларини бузган шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

3 апрель соат тахминан 00:50 ларда Сирдарё тумани, «Синдаробод» маҳалласи ҳудудида жойлашган блок постда карантин эълон қилинганига қарамасдан фуқаро ўзига тегишли «Нексия» русумли автомашинада ниқобсиз келиб, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходимларини ҳар хил куракда турмайдиган уятли сўзлар билан сўка бошлаган. Яъни майда безорилик содир этиб, ИИБ ходимларининг уни тинчлантириш борасидаги қонуний талабларини бажармаган.

Ушбу фуқаро ўзининг юқоридаги ҳаракати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси, 183-моддаси, 194-моддасининг 1-қисми ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Маъмурий ишлар бўйича Сирдарё туман судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Сирдарё тумани судининг 3 апрелдаги қарорига асосан, ушбу фуқарога 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, қамоқда ўтирган кунлари учун ундан 501 750 сўм қамоқ ҳаражатлари ундирилиши белгиланган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech