20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,3 °C

Биласизми?
16 Сен  2019 639

Кардиолог қандай ухлаш кераклигини айтди

«Ёнбошлаб ётиш умуртқа поғонасига зиён, қоринда ётиш ичаклардаги босимни оширади», дейди Қрим Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатсиз бош кардиологи Валерий Садовой «Спутник в Крыму» радиоси эфирида.

Мутахассиснинг айтишича, энг қулай ётиш – чалқанча экан. Шунингдек, «энг хавфлиси, ўтириб ухлаш», дейди мутахассис.

«Ўтириб ухлаш юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, ичаклардаги босимни оширади ва бунинг тромбоз оқибатида шишлар пайдо бўлади. Бу эса веналар кенгайиши ва томирларда қоннинг ивиб қолиши (тромбоз)га олиб келади», дейди Садовой.

Бундан ташқари, кардиолог кундузги уйқунинг фойдаси ҳақида ҳам гапирди. Шифокорнинг айтишича, бундай ҳордиқдан юрак касалликлари хавфи камаяди ва тетиклик ҳисси пайдо бўлади. Шунингдек, мутахассис етарлича ухлашга эътибор қаратишни тасвия қилади.

«Саккиз соатлик уйқу тавсия этилади ва бунинг имкони бор», дея хулоса қилади шифокор.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech