30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Мамлакатимизда
18 Мая  2020 294

Касбий кўникма фаровонлик омили

Юртимизга хос Миллий малакалар рамкаси тасдиқланди

2020 йил 15 майда Ҳукуматнинг 287-сонли “Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси тасдиқланди.

Миллий малакалар рамкаси жадвал кўринишидаги конструкция бўлиб, унда ҳар бир малака даражаси бўйича касб фаолиятини амалга ошириш учун талаб қилинадиган билимлар, маҳорат ва кўникма, шахсий ва касбий компетенциялар, шунингдек, тегишли малака даражасини эгаллаш йўллари белгиланади.

Хусусан, компетенциялар қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:

- раҳбарлик остидаги фаолият;

- мустақил ижро интизоми;

- раҳбарлик фаолияти;

- фаолият кўлами — ваколат ва масъулиятнинг кенглиги, касбий фаолиятдаги мумкин бўлган хатонинг оқибатлари.

Миллий малакалар рамкаси асосида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари иш берувчилар бирлашмалари билан ҳамкорликда тармоқлар малака рамкаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Қарор билан шунингдек, Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими (Миллий малакалар тизими) тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Миллий малакалар тизимининг вазифаларидан бири ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касбга ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта ўқитишни ташкил этишдан иборат, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech