10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Саломатлик
1 Мая  2020 2639

Қашқадарёда сўнги бемор соғайди

Қашқадарёда коронавирусга чалинган сўнгги бемор ҳам бутунлай соғайди.

Бугун Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайдиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайган бемор 36 ёшли эркак бўлиб, Чироқчи туманидан. У коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлиб, инфекцияни юқтириб олган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда коронавирус инфекциясига чалинган жами 6 нафар бемордан 5 нафари бир оиланинг аъзоларидир. Беморларнинг барчаси Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган.

Қувонарли жиҳати, эндиликда вилоятда барча беморлар буткул соғайиб, Жиззах вилоятидан кейин коронавирусдан ҳоли иккинчи ҳудудга айланмоқда.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1 134 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech