21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Спорт
9 Сен  2019 320

Тошкентда ўтиши режалаштирилган катта профессионал бокс кечаси қолдирилди

Тошкент сентябрь ойида катта профессионал бокс кечаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Аммо GoSport.uz интернет-нашри Ўзбекистон профессионал бокс федерациясидаги манбасига таяниб хабар тарқатишича, мазкур тадбир сентябрда ўтказилмайдиган бўлган.

Аввалроқ, ушбу бокс оқшоми 29 сентябрь куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” (собиқ “Юнусобод”) спорт мажмуасида бўлиб ўтиши, унда ўзбекистонлик юлдуз боксчилар Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО), Фазлиддин Ғойибназаров (7-1, 4 КО), Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО), Улуғбек Ҳақбердиев (6-0, 4 КО), Санжар Турсунов (1-0, 1 КО) Жамшидбек Нажмиддинов (13-1, 10 КО) ва бошқа бир қатор боксчилар рингга чиқиши кутилаётганди.

Аммо маълум сабабларга кўра, мазкур тадбир 29 сентябрь куни ўтказилмайдиган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, кечада меҳмон бўлиши лозим бўлган афсонавий боксчи Рой Жонс (66-9, 47 КО) сентябрь ойида тиғиз тақвим туфайли Ўзбекистонга бора олмаслигини билдирган. Шу боисдан ҳам мазкур бокс оқшоми кейинроққа сурилган. Бокс оқшоми ноябрда ўтказилиши режа қилинмоқда. Унда Рой Жонс фахрий меҳмон сифатида иштирок эттшт кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech