17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Долзарб
15 Фев  2019 1755

Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларига йўлдошли алоқа хизматини тақдим этмоқчи

Қозоғистон Республикаси Мудофаа ва аэрокосмик саноати вице-вазири Марат Нургужин Марказий Осиё давлатлари учун ана шундай имконият яратилиши эҳтимоли борлигини билдирди. У бу ҳақда 2018 йил якунлари ва жорий йилги режаларга бағишланган коллегия йиғилишида айтиб ўтди ва «KazSat-2R» лойиҳаси мақсадлари ҳақида гапирди.

Мақсаддан Марказий Осиё ҳудудларига йўлдошли алоқа хизматларини экспорт қилиш ҳам ўрин олган, дейилади «Казинформ» тарқатган хабарда. Айни дамда хорижий ишлаб чиқарувчилар билан телекоммуникация йўлдошлари доирасида келишувлар олиб борилаётгани таъкидланди. «KazSat-2R» лойиҳаси бош пудратчиси эса танлов асосида тайинланади. Ҳозирча лойиҳа устида ишлар олиб борилмоқда ва у молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech