13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Долзарб
30 Июн  2020 396

Қозоғистон яна карантин тартибини кучайтирди

Қозоғистон коронавирус туфайли қайтадан қатъий карантин тартибини ўрнатди.

Қозоғистон Президенти СOVID-19 нинг аҳоли орасида кенг тарқалаётгани сабабли ҳукуматга 2020 йилнинг март-май ойларида белгиланган кучайтирилган карантин чора-тадбирларини қайта тиклаш бўйича таклифни икки кун ичида ишлаб чиқишни топширди.

«Казинформ» халқаро ахборот агентлигининг хабар беришича, Қозоғистонда фавқулодда ҳолат бекор қилингандан сўнг, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият янада мураккаблашди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Қозоғистон раҳбари коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган махсус йиғилишда «Жорий йилнинг 11 майида, чекловлар олиб ташланганидан бери аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари етти бараварга ортган»ини қайд этди.

Йиғилишда, шунингдек, республиканинг қатор мансабдор шахслари ва вилоят раҳбарларига огоҳлантириш ҳамда ҳайфсан берилди.

Учрашувда янги тайинланган соғлиқни сақлаш вазири Алексей Сой эпидемияни барқарорлаштириш ва инфекциялар занжирини узиш учун иккидан тўрт ҳафтагача муддатга карантин эълон қилишни таклиф қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 21 минг 819 ҳолатда коронавирус инфекция қайд этилган. Хусусан, 29 июнь куни 492 нафар инсонда касаллик аниқланган. Касаллик аниқлангандан буён 13 мингдан ортиқ одам дарддан фориғ бўлди. Вафот этганлар эса 188 кишига етди.

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар орасида касалликнинг аломатсиз кечиши ҳолатлари алоҳида ҳисобда юритилмоқда. Жумладан, 30 июнга қадар вирусни ана шундай тарзда ташувчилар сони Қозоғистонда 17 минг 642 тани ташкил этади. Сўнги бир кунда ана шундай турдаги касалликка чалиниш билан боғлиқ 1 минг 3 ҳолат қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech