24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Мамлакатимизда
18 Янв  2019 1281

Сиздан миннатдормиз: фикр ва таклифларингиз ўрганилди, таҳлил қилинди

Жорий йилнинг 3-15 январь кунлари давомида «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси юзасидан ўтказилган жамоатчилик муҳокамаларида фуқаролардан жами 4180 дан зиёд фикр ва таклифлар келиб тушди. Фуқаролар асосан, «Тараққиёт стратегяиси» маркази томонидан махсус яратилган 2019.strategy.uz веб-сайти ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz орқали изоҳлар қолдирдилар.

Шунингдек, кенг жамоатчилик, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, хориждаги ватандошлар, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, учрашув ва анжуманлар доирасида ҳам иштирокчилар томонидан билдирилган ёзма ва оғзаки таклифлар умумлаштирилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилот вакилларидан билдирилган изоҳлар ҳам ўрганилди.


Келиб тушган фикр ва таклифларнинг барчаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди ва соҳа мутахассислари иштирокида таҳлил қилинди. Иш жараёнидан таклифлар мазмунига кўра, икки гуруҳга – тегишли бандга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Давлат дастури лойиҳасига қўшимча янги банд киритиш бўйича кўриб чиқилиб, «Ҳаракатлар стратегияси»ни амалга ошириш бўйича Миллий комиссияга тақдим этилди.


«Тараққиёт стратегияси» маркази номидан ушбу жараёнларнинг барча иштирокчиларига - фуқаролар, Парламент аъзолари, сиёсий партиялар, илмий-тадқиқот марказлари, ННТ ҳамда халқаро ташкилотлар вакилларига чуқур миннатдорлик билдирамиз. Сизнинг қимматли маслаҳатингиз, фикр ва таклифларингиз ёрдамида 2019 йил Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилди, амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирларга қўшимча ва ўзгартишлар ҳамда бир қатор янги бандлар киритилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech