20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,8 °C

Хавфсизлик
22 Янв  2019 3116

Ёлғон акцияларга алданиб, пулингиздан айрилманг

Uzcard карта эгаларини Uzcard бренди ишлатилган кибер-жиноят рўйхатга олингани билан огоҳлантиради.

Uzcard расмий сайтида ёзилишича, номаълум шахслар томонидан ушбу сайт интерфейси нусхаланиб,  Uzcard тўлов тизими номидан  WEBSUM билан ҳамкорликда акция такшкил этилгани ёзилган. Рекламада тақдим этилган маълумотга биноан, ушбу тадбирда қатнашган иштирокчилар ўз карта рақамларини киритиб, пул миқдори ўтказиш эвазига ушбу юборилган маблағдан маълум миқдорда фоизларга эга бўлиши назарда тутилган.

Расмий маълум қилинишича, ушбу акция Uzcard банклараро тўлов тизими томонидан ташкиллаштирилмаган. Ҳозирда компания томонидан ушбу қаллоблик ҳодисаси юзасидан тергов ишлари бошланган бўлиб, яқин кунларда унинг натижалари борасида маълумот берилиши айтилмоқда.

Uzcard банклараро тўлов тизими фуқаролардан огоҳ бўлишни, текширилмаган номаълум интернет воситаларга ўз маблағларини ишониб топширмасликни маслаҳат беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech