26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Хавфсизлик
5 Мар  2020 3532

Кибержиноятчиликнинг пайи қирқилади

Беларусда Минск милицияси раҳбарияти Тошкент шаҳар ИИББ делегациясини қабул қилди.

«Шаҳар маъмуриятида Минск шаҳар милицияси раҳбари Иван Кубраковнинг Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди», — деб хабар беради «Минск-Новости» агентлиги муҳбири. 

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг «Минск-Новости» агентлиги маълумотига таяниб хабар беришича, учрашув давомида томонлар Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида сўнги йилларда барча соҳалар — иқтисод, маданият, ҳамда  ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳалари бўйича фаол ҳамкорлик давом этаётганини таъкидлаганлар. 

—  2019 йил ноябрь ойида Тошкента МДҲ мамлакатлари ички ишлар

органларининг пойтахт раҳбарларининг дастлабки учрашуви амалга ошганди, — деди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев. — Бугунги ўзаро ҳамфикрлик ҳақидаги меморандумни имзолашимиз мазкур учрашувнинг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади, ва бу бизларга экстремизм, терроризм, трансмиллий жиноятчилик, наркотрафик, кибержиноятчиликка қарши ортиқча қоғозбозликсиз биргаликда курашиш имконини беради. Аминманки, биз Минсклик ҳамкасбларимиз билан бирга жиноятчилар учун уларнинг қайси юртда бўлишидан қатъи назар, жазонинг муқаррарлигини таъминлаймиз.

Томонлар шунингдек ходимлар ўртасида тажриба алмашиш, уларнинг малакасини оширишга ҳам келишиб олдилар. Р. Жўраев Минск милициясининг юқори технологиялар сохасида жиноятчиликка қарши курашишда яхши тажрибаси борлигини таъкидлади. 

Генерал-майор Кубарков кибержиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик жуда аҳамиятли эканлигини эътироф этди. Учрашув давомида ушбу йўналишга ҳам катта эътибор қаратилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech