27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,9 °C

Саломатлик
11 Июн  2019 378

Кимлар дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эгалигини биласизми?

Вазирлар Маҳкамасининг “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

 - онкологик касалликларга чалинганлар;

- сил касаллигига чалинганлар;

- мохов касаллигига чалинганлар;

- эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;

- руҳий касалликларга чалинганлар;

- ОИВ касаллигини юқтирганлар;

- юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;

- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

- 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

- 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;

- Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;

- байналмилалчи жангчилар;

- ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech