21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,5 °C

Биласизми?
1 Апр  2019 1123

Кимлар хавфсизлик камарини тақмаслик ҳуқуқига эгалигини биласизми?

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

 

  • автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
  • транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
  • ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;
  • орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

  • аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

“Ҳуқуқий ахборот” канали

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech