28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Таълим
2 Апр  2020 819

Кириш имтиҳонлари соддалаштирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда – мактаб) битирувчилари якуний давлат аттестацияси ҳамда республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларини бирлаштириб, мажбурий фанлар ва мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест синовларини (кейинги ўринларда – тест синови) апрель – май ойларида ўтказиш таклиф этилмоқда. Хусусан, бунда мактаб битирувчилари мажбурий учта фан ва ўзи танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан тест синовларини топширадилар.

Тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганларга белгиланган тартибда, барча абитуриентлар қатори июль-август ойларида тест синовларида қатнашиш ҳуқуқи берилади.

Халқ таълими вазирлиги эса тест синови фанлари бўйича натижани умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатга қўйиш ва ягона маълумотлар базасига киритиш учун минимал кўрсаткични (қониқарлилик даражасини) белгилайди, мактаб битирувчилари ҳақидаги тегишли маълумотларни ҳар йили 1 февралга қадар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритилишини таъминлайди ҳамда тест синовларини белгиланган талаблар асосида ташкил этилишида масъул ҳисобланади.

Президент қарори лойиҳаси билан https://regulation.gov.uz/uz/document/16493 ҳаволаси орқали тўлиқ танишишингиз ҳамда муҳокамада иштирок этишингиз мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech