14 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Воқеа-ҳодисалар
23 Июл  2020 647

Хитой Марсга йўл олди

Хитойнинг оғир CZ-5 («Чанчжен-5») русумли ташувчи-ракетаси бортида Марсни ўрганишга мўлжалланган биринчи ҳаво шари «Тянвен-1» билан ХХРнинг жанубидаги Венчан космодромидан фазога учирилди.

Шар парвоз бошлангандан 36 дақиқадан сўнг белгиланган орбитага чиқди, деб хабар беради Российская газета Хитойнинг Марказий телевидениеси маълумотларига таяниб.

Миссиядан кўзланган асосий мақсад Қизил сайёранинг юқори қатламини, тупроқ таркибини ва атмосфера хусусиятларини, иқлим шароитларини ўрганиб чиқишдан, шунингдек сув ва ҳаёт белгиларини излашдан иборат. Агар кутилган натижага эришилса, шар 2021 йилдан Ерга маълумотларни етказишни бошлайди.

«Тянвен-1»нинг умумий вазни беш тоннани ишғол қилади. Шарнинг Марсга етиб бориши учун етти ой керак бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech