05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Саломатлик
28 Апр  2020 639

Хулосалар рақамларда акс этяпти

Соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларининг ҳозирги аҳвол юзасидан хулосалари маълум қилинди.

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус касаллигига чалинган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 106 беморнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатилаётгани, шунингдек 3 нафарининг аҳволи оғирлиги ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғирлиги маълум бўлди.  

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 67 бемордан ҳам 2 нафарининг аҳволи оғир.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 130 бемордан 26 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 5 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech