04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,9 °C

Саноат
10 Янв  2020 2004

ХХР ва Ўзбекистонда ноёб тўқимачилик корхонаси

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида йирик тўқимачилик корхонасига тамал тоши қўйилди.

Ўтган йилнинг 16 ноябрида «HengBang Textile Central Asia» компанияси билан ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан инвестицион келишувга эришилиб, унга кўра, «Наманган» эркин иқтисодий зонасининг Тўрақўрғон тумани ҳудудидаги «HengBang Textile Central Asia» хорижий корхонаси томонидан ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Унинг тўқимачилик саноатидаги бошқа корхоналардан фарқи, янги корхонада ип-калава тикувчилик қийқимларидан, яъни мамлакатимиз тикувчилик корхоналарининг ишлаб чиқариш чиқиндиларидан йигирилади. Технологик жиҳатдан ноёб ушбу лойиҳа ишга туширилгач, 1200 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.

Умумий лойиҳа қиймати 30 млн долларни ташкил этадиган ушбу корхонада йилига 40 000 тонна ип-калава ишлаб чиқарилади ва тайёрланган маҳсулотнинг салмоқли қисми Россия бозорига экспорт қилиниши кўзда тутилган. Лойиҳа йилига 60 миллион долларга тенг экспорт имкониятларини очади.

2020 йилнинг учинчи чорагида корхонанинг ишга туширилиши кутилмоқда. У вилоятдаги энг йирик экспортёр корхоналардан бирига айланиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, 680 гектар майдонни эгаллаган «Наманган» ЭИЗда бугун умумий қиймати 513,7 миллион доллар бўлган 14 та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда, дея эслатади ЎзА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech