20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Биласизми?
4 Июл  2019 502

Коинот ҳақидаги фикрларни рад этувчи сигнал тутилди

Калифорния технология институти (АҚШ) астрономлари FRB 190523 тез радиотўлқини аниқланганини маълум қилди. Бошқа тўлқинлардан фарқи у Сомон йўлига ўхшаш галактикада юзага келган. Бу ана шундай ҳодиса юз бериши мумкин бўлган самовий муҳитлар ҳақидаги тушунчаларни ўзгартириб юборади, дея хабар тарқатади «Science Alert» нашри.

Олимларнинг ҳисоб-китобига қараганда, радиосигнал манбаи Ердан 7,9 миллиард ёруғлик йили масофасида жойлашган. Илгари олимлар тез радиотўлқинлар фақат кучли магнит майдонига эга нейтрон юлдузлар – магнитарлар жуда кўп тўпланган ёш карлик галактикаларда содир бўлиши мумкин, деб ҳисоблардилар. Бироқ янги маълумотлар ушбу фикрни қайта кўриб чиқиш кераклигини кўрсатмоқда.

Илгарироқ халқаро олимлар гуруҳининг Сомон йўли ўлчамига тенг келадиган улкан галактикада, унинг марказидан 13 минг ёруғлик йили масофада юзага келган FRB 180924 бир марталик тез радиотўлқинини тутишгани ҳақида хабар берилганди. Галактиканинг ўзига хос хусусияти, унда янги юлдузлар пайдо бўлиши жараёнлари кечмайди.

Тез радиоимпульс бир неча миллисония давом этади ва фазога улкан миқдордаги энергия чиқариш билан кечади. Қатор олимларнинг фикрича, бундай тўлқинлар ҳалокатли ҳодисалар натижасида, масалан, юлдузларнинг ўлишидан, ҳосил бўлиши мумкин. Бироқ баъзи радиоимпульслар вақт ўтиши билан такрорланади. Шундай қилиб, нейтрон юлдуз дея ҳисобланаётган ФРБ 121102 манбаи 2012 ва 2015-2017 йилларда радиосигнал узатган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech