23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,2 °C

Мамлакатимизда
15 Фев  2019 1711

Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бир йилда 16,1 фоизга ўсди

2019 йилнинг январида республика бўйича 13,234 та янги корхона барпо этилган.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумоти бўйича 2019 йил 1 февраль ҳолатига кўра, рўйхатдан ўтган объектлар сони 351,3 мингтага, фаолият юритаётганлари эса 335,7 мингтага етган. Дарвоқе, бу миқдорга деҳқон ва фермер хўжаликлари кирмайди.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони ўтган 2018 йилнинг январь ойига қараганда 46,6 мингтага, ўсиш динамикаси 16,1 фоизга ошган.

Хўжалик фаолияти турига қараб ишлаётган бизнес-субъектлар қуйидагича тақсимда: бунда савдо-сотиқ соҳаси корхоналари етакчи ёки рўйхатдан ўтганларнинг 23 фоизини, саноат – 17,6, қурилиш – 9, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 7,5, овқатланиш ва меҳмонхона хизматлари – 6,1, ташиш ва сақлаш – 4,1, ахборот ва алоқа – 2,1 соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 2 ҳамда бошқа иқтисодий фаолият соҳалари 28,6 фоизни ташкил этган.

Ҳаракатдаги корхоналар энг кўп Тошкент шаҳрида – 71 754 та, Тошкент вилояти (32 074), Фарғона вилояти (30 307), Андижон вилояти (28 172) ва Самарқанд вилояти (26 114)да рўйхатдан ўтказилган.

Хорижий капитал иштирокида ишлаётган корхоналар сони ҳам 2202 тага кўпайган. Улардан 4116 таси қўшма, 3694 таси хорижий корхоналардир. Бундай корхоналари кўплиги жиҳатидан Россия Федерацияси (1467 та), Хитой халқ республикаси (1149 та) ва Туркия (915 та) етакчилик қилмоқда.

Хорижий корхоналарнинг энг кўп қисми (3051 та) саноат соҳасида фаолият юритмоқда.

Ўз ахборотимиз.

trend.az сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech