04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Мамлакатимизда
27 Апр  2020 1743

Жамият олдидаги жавобгарлик ҳақида

Ижтимоий тармоқларда «Ишлаб чиқаришда иштирок этаётган автоуловларга стикерлар бериш ҳуқуқини олган ДСҚ бўлинмалари ходимлари тадбиркорларга солиқларни ярим йил олдин тўлаш талаб қилаётганлиги тўғрисида» хабарлар тарқалди.

Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарлар юзасидан расмий муносабатини билдиради:

1. Ўрта ва кичик бизнес тоифасига кирувчи корхоналарнинг транспорт воситаларига рухсат бериш учун маҳаллий ҳокимият органлари жавобгардир.

Ҳисобот даври бошланиши муносабати билан солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариш зарурати юзага келади. Йирик солиқ тўловчилар эса ҳокимликлардан рухсат олиш имконияти йўқ.

Шу сабабли ДСҚ Республика махсус комиссияси топшириғига кўра, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси рўйхатига кирадиган йирик солиқ тўловчиларга рухсат берувчи стикерлар беришни бошлади.

2. Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йирик солиқ тўловчиларнинг автомобилларига рухсат берувчи стикерлар https://my.soliq.uz/ порталидаги шахсий кабинет орқали амалга оширилади. Бунинг учун электрон ариза юбориш талаб этилади.

3. Aвтотранспорт воситаларини бошқариш учун рухсатномалар беришда солиқ тўловчилар олдига солиқларни олдиндан тўлаш каби қўшимча шартлар қўйилмайди.

4. Аризалар Давлат солиқ қўмитасига келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида кўриб чиқилади.

5. Aгар аризани кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлса, рухсатнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади ва лозим ҳолларда ЙҲХБ томонидан ҳақиқийлигини аниқлаш учун ДСҚ базасида сақланади. Стикерни юклаб олиб, принтер орқали чоп этиш мумкин.

Aгарда давлат солиқ хизмати органлари томонидан рухсат берувчи стикерни олиш учун солиқларни олдиндан тўлаш талаб қилинганлиги ҳақида аниқ фактлар ёки корхоналар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, (71) 244-98-27, (71) 244-98-34 рақамлари орқали ДСҚ матбуот хизматига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Бундай фактлар тасдиқланган тақдирда ДСҚ раҳбарияти томонидан давлат солиқ хизмати органлари ходимларига нисбатан дарҳол қатъий чоралар кўрилади, деб хабар беради ДСҚ матбкот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech