30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Долзарб
14 Мая  2020 366

COVID-19 қашшоқликни оширадими

14 май ҳолатига жаҳон янгиликлари

БМТ маълумотларига кўра, пандемия қашшоқликда яшайдиган одамлар сонини 2020 йилда 34,3 миллион кишига кўпайтириш хавфини туғдирмоқда, уларнинг ярмидан кўпи Африка мамлакатларига тўғри келмоқда, деб хабар беради New York Times.

NYTда хабар берилишича, ЖССТ баёнотида COVID-19 коронавируси қанча вақт давомида тарқалиши ёки тўла йўқолиши борасидаги ҳар қандай тахминлардан огоҳ бўлишга чақириб, инфекция эндемик касаллик бўлиб қолиши мумкин эканини айтган.

European Commission ахборот манбаи хабарига кўра, Европа комиссияси пандемия даврида ёзги таътилни хавфсиз ўтказиш концепциясини тақдим этган. Ҳужжатда фуқароларнинг Европа Иттифоқи ҳудудида эркин ҳаракатланишини босқичма-босқич тиклаш кўриб чиқилган. Манбанинг алоҳида бўлими — меҳмонхоналарнинг меҳмонларни қабул қилиш ва кўнгилочар боғларга келувчилар учун талабларига бағишланган бўлиб, хусусан, қатъий гигиена назоратини таъминлаш ва келувчилар сонини чеклаш талаб этилади.

Россия Федерацияси Давлат думаси депутати Оксана Пушкинакоронавирусдан зарарланди. Депутатнинг таъкидлашича, тест текширувисиз инфекция юқтирганлиги тўғрисида билмасди, деб хабар беради РИА Новости.

Bloomberg ахборот манбаи хабарига кўра, Вена аҳолиси ресторан ёки кафега бориш учун бепул купонлар олишади. Шу тарзда ҳукумат ресторан бизнесини қўллаб-қувватламоқчи. Совға сертификатлари 950 минг киши ўртасида тақсимланади: агар хонадонда бир киши яшаса, 25 евролик купонга эга бўлади, агар икки ва ундан кўпроқ киши бўлса — 50 евро. Акция учун шаҳар бюджетидан 40 миллион евро сарфланиши режалаштирилмоқда.

Чили ҳукумати 15 май оқшомидан бошлаб пойтахт Сантяго шаҳрида бир ҳафталик карантин жорий қилишга фармойиш берди. Чора-тадбирлар касалхонага ётқизиладиган беморлар сони ортиши ва вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида кўрилмоқда, деб хабар беради Reuters.

The Local хабарига кўра, Швеция ҳукумати зарурат бўлмаганда хориж мамлакатларига чиқмаслик ва автомобилда икки соатдан узоқ маҳаллий сафарлардан сақланиш тавсияларини 15 июлга қадар узайтиради.

Франция Атлантика соҳилидаги Порнише ва Ла-Бол-Эскублак шаҳарларидаги чўмилиш ҳавзаларини яна очди. Дам олиш ҳудудида фаол машғулотлар — чўмилиш, сайр қилиш ва югуришга рухсат берилади. Қуёшда тобланиш ва кичик зиёфатлар ташкил этиш ҳозирча тақиқланади, деб хабар беради France 24.

SWI: Швейцария 15 июндан эпидемиологик вазият ёмонлашмаса, Германия, Франция ва Австрия билан чегараларни очишни режалаштирмоқда.

Япония пайшанба куни мамлакатнинг 47 префектурасининг 39 тасида фавқулодда вазиятни бекор қилиши кутилмоқда. Дунё иқтисодиётида катталиги бўйича учинчи ўринда бўлган мамлакат бир ой аввал фавқулодда вазият эълон қилган эди, деб хабар беради Guardian.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech