19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,8 °C

Туризм
10 Июн  2019 662

Корея компанияси Жиззах ва Тошкент вилоятларида гольф-клуб қуришни таклиф қилди

Сеулда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари Жи Эун хоним бошчилигидаги ИРЭД инвестицион компанияси раҳбарияти билан учрашишди.

Компания раҳбари Жи Эун хоним Ўзбекистон иқтисодиётнинг барча соҳаларида ривожланиш учун ката салоҳиятга эга экани ва Осиё мамлакатлари бизнинг мамлакатимиз билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидлади. Хусусан, Корея томон Ўзбекистоннинг энергетика ва туризм соҳаларига сармоя киритиш истагини билдирди.

ИРЭД компанияси вакиллари билан кечган учрашувда Жиззах ва Тошкент вилоятларида голф-клублар қурилишига доир лойиҳалар таклиф этилди, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Музокаралар якунларига кўра, томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг ИРЭД компанияси билан Чирчиқ дарёси бўйида ривожланган инфратузилмага (меҳмон уйлари, футбол майдони, кинотеатр, ресторан ва ҳ.к.) эга дам олиш зонасини яратишнинг шарт-шароитлари муҳокама қилинди. Лойиҳада 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги инвестиция киритилиши кўзда тутилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech