27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Воқеа-ҳодисалар
9 Мая  2020 466

Коронавирус аниқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишига тайёргарлик кўриш ва унга жавоб қайтариш бўйича стратегик режасини янгилади. Режани жорий йилнинг охирига қадар амалга ошириш учун 1,7 миллиард доллар керак бўлади, деб хабар беради World Health Organization.

DW ахборот манбасининг хабарига кўра, карантин чекловларини енгиллаштиришда Германиянинг Косфелд округидаги гўшт комбинатида янги коронавиурс инфекцияси аниқланди. Комбинат фаолияти тўхтатилди, 17-20 минг ходимлар эса тест текширувидан ўтказилади.

CNN нинг хабар беришича, АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш  бошқармаси COVID-19 га уйда тест тешируви ўтказишга рухсат берди.  Ратгер университетининг «RUCDR Infinite Biologics» лабораторияси бемор сўлагини таҳлил қилиш асосида тест текширувларини ўтказади.

Россия Федерациясида барча чеклов тадбирлари бекор қилинганда ҳам кўчага ниқоб тақиб чиқиш сақланиб қолинишини маълум қилишди, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин коронавирус пандемияси туфайли 9 май куни Москва шаҳридаги Қизил майдонда Ғалаба паради бошқа кунга кўчирилишини маълум қилганди. Шунингдек, Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш бўйича барча оммавий тадбирлар ҳам кейинга қолдиришга қарор қилинган, деб хабар беради Стопкоронавирус.рф.

New York Timesниг хабар беришича,  Европа комиссияси учун ўтказилган тадқиқотга кўра, Европа  Иттифоқи Facebook Inc, Alphabet Inc Google ва Twitter Inc сохта янгиликларга қарши курашиш учун имзолаган ихтиёрий мажбуриятни мустаҳкамлаши керак.

АҚШ  коронавирус билан боғлиқ кесин вазият сабаб Хитой журналистлари учун виза қоидаларини қатъийлаштирмоқда, деб хабар беради US News.

Пандемия туфайли Мексикада автомобил ишлаб чиқариш деярли тўхтади, деб хабар беради Economic Times. Маълумотларга кўра, апрель ойида, 2019 йилда шу даврига нисбатан, автомобил ишлаб чиқариш 98,8 фоизга камайди.

Reuters ахборот манбасинингг хабарига кўра, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсири сабаб АҚШда ишсизлар даражаси 14,7 фоизгача ўсди. Бунда апрель ойида 1930 йиллардаги Буюк депрессия давридан буён илк марта 20,5 миллион иш ўрни йўқотилди.

Европа комиссияси Шенген ҳудудидаги мамлакатларга Европа Иттифоқига учинчи давлат орқали кириш учун вақтинча чекловларни 15 июнга қадар узайтиришни тавсия қилди, деб хабар беради DW.

Буюк Британия авиакомпаниялари коронавирус пандемиясига жавобан ҳукумат мамлакатга Ирландиядан бошқа ҳар қандай давлатдан кирувчилар учун 14 кунлик карантин жорий қилишини маълум қилди. Янги чеклов шу ой охирида кучга кириши кутилмоқда, деб хабар беради BBC.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech