03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Долзарб
19 Мар  2020 443

Коронавирус ишсизлар сонининг ортишига сабаб бўлади

Синьхуа ахборот агентлигининг хабар беришича, Халқаро меҳнат ташкилоти коронавирус эпидемияси туфайли ишсизлар сони дунё бўйича 25 миллион кишига ортиши мумкинлигини маълум қилди. Агар халқаро ҳамжамият ушбу офатга қарши ўзаро келишган ҳолда кураш олиб борса эпидемиянинг салбий таъсирини камайтира олади, дейилади ташкилот эълон қилган маърузада.

Халқаро меҳнат ташкилоти коронавируснинг глобал ишчи кучи бозорига таъсирининг дастлабки ҳисоб-китобини эълон қилди. Маъруза муаллифларининг фикрича, эпидемия ишсизлар сонини яна 5,3 дан 24,7 миллион кишигача ошириши мумкин. 2019 йилда дунёда ишсизлар сони жами 188 миллион кишини ташкил этган эди.

Маърузада таъкидланишича, иш ўринларининг қисқариши жамиятнинг истеъмол қобилияти кескин тушиб кетиши билан изоҳланади. Бу кейинроқ корхоналарнинг ривожланиш истиқболига ва ҳатто бутун макроиқтисодиётга салбий таъсир этиши мумкин.

Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори  Гай Райдернинг таъкидлашича, коронавирус   «бу нафақат соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал кризис, балки меҳнат бозорида ва иқтисодий соҳаларда ҳам жиддий танглик деганидир». Шу боис, мазкур  ташкилот дунё мамлакатларини эпидемияга қарши кураш чораларини бирлаштириш ва ўзаро мувофиқлаштиришга чақиради, дейилади маърузада.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech