26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Долзарб
21 Мая  2020 346

21 майда дунёда нима гап

ЖССТ маълумотига кўра, ўтган 24 соат давомида дунё миқёсида пандемия бошлангандан бери коронавирусдан зарарланишнинг энг юқори кўрсаткичи қайд этилган (106,000), деб хабар беради Интерфакс.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, “Тенгизшеврой” нефть конида вахта шаҳарчасида карантин тадбирларига эътиборсизлик COVID-19 касаллигининг авж олишига олиб келди. Бунда 935 ходим инфекция юқтирган, деб хабар беради Tengrinews ахборот манбаи.

The Guardian ахборот манбасининг хабар беришича, Янги Зеландияда пандемия шароитида янги чора сифатида ҳафтада 4 кунлик иш тартибига ўтиш кўриб чиқилмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, қисқартирилган график ички туризмни жонлантиришга ёрдам беради экан.

Япония ҳукумати Осака, Киото ва Хиогода фавқулодда ҳолат режимини бекор қилади. Бу ҳақда Japan Times хабар беради.

Испания ҳукумати 21 майдан бошлаб ёпиқ бино ва кўчада ниқоб тақиш мажбурий бўлиши тўғрисида маълум қилди. Ниқоб тақиш имкони бўлмаганда 2 метр масофа сақлаш лозим, деб хабар беради Guardian ахборот манбаи.

The Telegraphнинг хабар беришича, Боливияда соғлиқни сақлаш вазири Марсело Навахас коррупцияда айбланиб қўлга олинган. Мансабдор шахс 170 дона ўпка сунъий вентиляцияси аппаратини (ИВЛ) юқори нархда давлат томонидан сотиб олинишига кўмаклашганликда айбланяпти.

Германия ҳукумати “Lufthansa” авиакомпаниясини қўллаб-қувватлаш учун 9 миллиард евро ажратади, деб хабар беради Reuters

Худди шу манбанинг хабар беришича, чоршанба куни Туркия “Turkish Airlines” авиакомпанияси халқаро рейсларни бекор қилиш муддатини 10 июнга қадар, маҳаллий парвозларни эса 4 июнга қадар узайтирилгани ҳақида маълум қилган. Аввалроқ, компания 28 майдан парвозларни тиклашни режалаштирган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech