06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,1 °C

Долзарб
23 Фев  2020 1475

Коронавирусдан вафот этганлар сони 2442 кишига етди

Хитойда янги коронавирус қурбонлари сони 2442 кишига етди, 22 888 киши эса шифо топган. Бу ҳақда якшанба куни ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси тарқатган баёнотда айтилади, деб хабар берди ТАСС.

Унда қайд этилишича, сўнгги бир кунда коронавирус туфайли 97 та ўлим ҳолати қайд этилиб, 2230 киши касалхонадан чиқарилган. Хитойда коронавирусни юқтирганларнинг умумий сони 76 936 кишини ташкил этмоқда.

Сўнгги кундаги энг кўп ўлим ҳолати Хубей провинциясида қайд этилди — 96 та ҳолат. Ўтган йилнинг декабрь ойида коронавируснинг авж олиши қайд этилган бу ҳудудда ҳаммаси бўлиб 64 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Шанба куни 1742 нафар бемор соғайиб, шифохоналардан ўз уйларига қайтган.

Инфекция кўлами секин аста чекинмоқда. 21 та провинция, автоном туман ва Хитойнинг марказий тасарруфидаги шаҳар маъмуриятлари сўнгги 24 соат ичида янги касалланиш ҳолатлари умуман бўлмаганини маълум қилишган. Бундан ташқари, маълумотларга кўра, беш кун ичида коронавирус келтириб чиқарган касалликдан даволанган одамлар сони янги зарарланганлар сонидан анча кўп.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech