29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Долзарб
29 Мар  2020 846

Коронавирусга қарши дори воситаларини инсонларда клиник синовдан ўтказиш бошланади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, коронавирусга чалинган 100 минг нафардан зиёд  бемор соғайиб кетди,  яқин кунларда эса дори воситаларини инсонларда клиник синовдан ўтказиш бошланади.

Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус бринфингда  қайд этди. У, шунингдек, яқин кунларда вирусга қарши дори воситаларини одамларда синовдан ўтказиш бошланишини маълум қилди. Бироқ коронавирус сайёрамиз бўйлаб  кенг тарқалмоқда:  дунё миқёсида  ушбу вирусни юқтириб  олганлар сони  ярим миллион нафардан ошди. 

ЖССТ бош директори 50  та мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлари билан ўтказилган онлайн йиғилиш натижаларига кўра, асосий вазифаларни: вирусни эрта аниқлаш ва инфекцияни юқтириб олган  инсонларни алоҳидалаш, беморлар алоқада бўлган шахсларни аниқлаш, уларни карантинда сақлаш, шунингдек, даволаш самарадорлигини ошириш зарурлиги кабилар белгилаб олинганини маълум қилди. Шу билан бирга  аҳоли билан  доимий алоқани йўлга қўйиш ҳам ниҳоятда зарур бўлиб, бу фуқароларнинг ҳукуматга бўлган ишончини ошириб, уларни эпидемияга қарши сафарбар этишга ёрдам беради. 

Тедроснинг маълум қилишича, шахсий ҳимоя воситаларининг етишмаслиги бугунги кунда асосий муаммолардан биридир. Ўз навбатида, ЖССТ энг эҳтиёжманд бўлган 74 мамлакатга 2 миллион ҳимоя воситаларини юборди ва яна 60 мамлакатга шунча миқдорда ҳимоя материалларини юборишга тайёрланмоқда. 

Албатта булар етарли эмас, деб  таъкидлади,  ЖССТ раҳбари ва бу борада халқаро ҳамкорлик ва бирдамлик зарурлигини қайд этди. “Паст ва ўртача даромадли мамлакатлардаги тиббиёт ходимлар бой мамлакатлардаги  тиббиёт  вакиллари билан бир хил ҳимояга лойиқдир”,  – деб қайд этди у. 

Вирусни аниқлаш бўйича тест синовлари, илмий тадқиқотлар ва  ишланмаларни ўтказиш учун  комплектларни ишлаб  чиқариш бўйича ҳам  халқаро ҳамкорлик зарур. ЖССТ бош директори тез орада Норвегия ва Испанияда кўнгилли беморларда дори воситалари ва комбинациялашган терапия синовдан ўтказилишини маълум қилди. Бу касаллик жараёнини  енгиллаштиришга ёрдам бериши кутилмоқда. Лойиҳа “Бирдамлик текшируви” номини олди, унда 45 та мамлакат иштирок этмоқда, бошқа кўплаб давлатлар ушбу лойиҳада қатнашиш истагини билдирган. 

“Бу тарихий синов бўлиб, у айнан қайси дорилар ёрдам бериши тўғрисидаги далилларни анча тезроқ олиш имконини беради”, деди  ЖССТ раҳбари. Шу билан бирга  у «COVID-19»га қарши  вакцина бир, бир ярим йилдан кейин пайдо бўлишини ҳам маълум қилди. 

Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илмий маълумотлар ва амалий тажрибага асосланган ҳамда ҳукуматлар,  шифохоналар ва кенг омма учун мўлжалланган 40 та мукаммал тавсияларни чоп этди. ЖССТнинг OpenWHO.org саҳифасидаги ўқув курсларида бир миллион нафардан ортиқ тиббиёт ходими ўқитилди. “COVID-19”га қарши ташкил этилган “Бирдамлик жамғармаси”га  фақат  сўнгги  икки ҳафтада 203 та ташкилот ва  алоҳида шахслардан 108 миллион АҚШ доллари келиб тушган.​

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech