13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Долзарб
28 Мая  2020 547

Коронавируснинг дунё иқтисодиётига таъсири

ЖССТ янги тузилма — ЖССТ жамғармасини тузишини маълум қилди.

ЖССТ янги тузилма — ташкилотнинг донорлик базасини кенгайтириш билан шуғулланувчи, юридик жиҳатдан мустақил орган ҳисобланувчи ЖССТ жамғармасини тузиш тўғрисида маълум қилди, деб хабар беради Reuters.

Ўзбекистонда сайёҳлар учун «Uzbekistan. Safe travel guaranteed» санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими ишлаб чиқилди. Биринчи босқичда «яшил» ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш режалаштирилмоқда, кейин эса коронавирус инфекцияси тарқалиши барқарорлашган давлатлар билан сайёҳлик алоқаларини тиклаш масаласи кўриб чиқилади.

The Guardian тарқатган хабарга кўра, АҚШда COVID-19 қурбонлари сони 100 000 кишидан ошди, шунга қарамай ҳукумат карантин режимини аста-секин енгиллатишни бошлади.

Япония ҳукумати туризмни тиклаш чора-тадбирлари доирасида июль ойи охиридан сайёҳларнинг кунлик харажатларини қоплаш учун 185 доллар миқдорида сайёҳлик ваучерини жорий қилади. Дастур учун жами 12,5 миллиард АҚШ доллари ажратилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради, Japan Today.

DW ахборот манбаи тарқатган хабарга кўра,Грецияда 1 июндан бошлаб сил касаллигига қарши оммавий эмлаш бошланади. Мутахассисларнинг фикрича, бу эмлаш нафас йўли инфекциялари ривожланиш хавфини 5 баробар пасайтиради ва COVID-19 хавф гуруҳида бўлган фуқароларни ҳимоялашга кўмаклашади.

Венесуэла коронавирус пандемиясига қарши курашишда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини таъминлаш учун мамлакатнинг Англия банкида сақланаётган олтин захирасининг бир қисмини ажратиш бўйича БМТ Тараққиёт дастури билан шартнома имзолади, деб хабар беради Al Iazeera ахборот манбаси.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech