27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,2 °C

Воқеа-ҳодисалар
2 Апр  2020 1210

Коронавирус US OPEN 2020га тўсиқ эмасми

Теннис бўйича АҚШ очиқ биринчилиги ташкилотчилари коронавирус пандемияси туфайли US OPEN 2020 чемпионатини қолдириш ёки бошқа кунга кўчириш нияти йўқлигини маълум қилди. Мусобақа август охири — сентябрь бошларига мўлжалланган.

«The New York Post» турнир ташкилотчиларидан Дэнни Зауснернинг «Биз аввалгидек, турнирни белгиланган санада ўтказиш режасидамиз», — деган сўзларини келтиради.

Бундан аввалроқ Франция очиқ биринчилигининг май ойидан сентябрь ойига кўчирилиши маълум бўлганди. Шунингдек, яқин келажакда Уимблдонннинг ҳам бекор қилиниши ҳақидаги хабар эълон қилиниш эҳтимолдан ҳоли эмас.

Дунё бўйлаб коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли кўпгина спорт тадбирлари кўчириляпти ёки қолдириляпти. COVID-19 инфекцияси ўтган йилнинг сўнгида Уханда (Хитой ) чиққан эди. Бугунги кунда дунё бўйлаб 850 мингдан зиёд касалланганлар сони аниқланган. 41 минг нафар ўлим қайд этилган. Касалланганлар орасида эса 176 мингдан зиёди соғайиб кетган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech