22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Биласизми?
27 Июн  2019 553

Космосда сирли нур қайд этилди

Халқаро олимлар гуруҳи кузатувлар тарихидаги энг юқори энергияга эга аномал фотонларни қайд этди. Астрономларнинг фикрича, ёруғлик зарралари суперянги юлдузнинг қолдиқлари чиқарган космик нурлар билан бирга Қисқичбақасимон туманликдан учиб келган, дейилади Phys.org матбуот-релизида.

Тадқиқотчилар сайёрамизнинг юқори қатламларида юзага келган ва ер газлари таркибидаги атомлар билан тўқнашувдан ҳосил бўлган зарралар ёмғирини кузатдилар. Жами 100 тераэлектронвольт (триллионлаб электрволт, ТэВ) энергияга эга фотонлар ҳосил бўлган 24 та шундай ёмғир қайд этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, фотонлардан бирида 450 ТеВ энергия бўлиши лозим эди.

Кузатув Тибет платосида жойлашган «Gibma Collaboration Tibet Air Shower» обсерваториясида олиб борилди. У 65 минг квадрат метр майдонда жойлаштирилган 600 та зарралар детекторини ўз ичига олади. Олимлар юқори энергияли протон ва атом ядроларининг атмосфера билан тўқнашувида ҳосил бўлган мюонларни қайд этишни таҳлилдан чиқариб ташладилар.

Қисқичбақасимон туманлик эрамизнинг 1054 йилида бошланган суперянги юлдузнинг қолдиқларидир. Ушбу объект биздан тахминан 6500 ёруғлик йили масофасидаги Персей енгида жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech