18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,9 °C

Мамлакатимизда
18 Июн  2019 840

Косон туманида фуқаронинг салкам 2 млн. 300 минг сўм нореал қарзи бекор қилинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “ишонч телефони”га Қашқадарё вилояти Косон тумани, Арабхона МФЙда яшовчи фуқаро Н. Унимов мурожаат қилди.

Мурожаатда келтирилишича, Косон туман газ идораси томонидан фуқаронинг хонадонига ноқонуний тарзда 2 617 814 сўм қарздорлик ҳисобланган. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати маълум қилади.  

Ўрганиш жараёнида ушбу қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинганида, истеъмолчининг хонадонига нисбатан 2 281 098 сўм табиий газ тўловлари асоссиз тарзда ҳисобланганлиги аниқланди ва Косон тумани мажбурий ижро бюроси инспекторлари томонидан нореал тарзда ҳисобланган қарздорлик хатлов асосида Н.Унимовнинг ҳисобидан чиқарилиши таъминланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech