22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,2 °C

Хавфсизлик
28 Авг  2019 611

Косон туманида МИБ ходими калтакланди

23 август куни Косон тумани “Қуйибоғ маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимига уриб тан жароҳати етказди, дея маълум қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.

МИБ Косон туман бўлими давлат инспекторлари “Қуйибоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Қ.нинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларининг қонунийлигини текшириш учун боришади. Фуқаронинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштираётган пайтда Ж.Қ.нинг укаси С.Қ. (1985 й.т.) аралашиб, давлат инспекторларини қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27 август куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech