21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Биласизми?
7 Мар  2019 2581

Британияда ўғри мушук уйига пул солинган қопчани кўтариб келди

Хабарда айтилишича, Тео лақабли момиқ мушук қўшниларникидан турли нарсалар, ручка, Рождество байрами безаклари, телефон қувватлантиргичларни уйга олиб келадиган одат чиқарган.

 

ВВС маълумотида айтилишича, унинг эгаси, уй бекаси Рейчел Друэ доим «фақат уйга пул кўтариб келиши қолди», деб ҳазиллашаркан.

Оила кўчиб ўтган уйда бир куни эрталаб ичида 26 фунт (34 АҚШ доллари атрофида) пули бўлган пластик қопчани топиб олишди. Ичидан хат ҳам чиқди. Маълум бўлишича, бу сут келтирувчига аталган пул экан. Мушукнинг эгалари пулни эгасига қайтардилар. Рейчел Друэ ташимачи мушуги борлигини янги қўшниларнинг билиб олгани яхши бўлди, деб ҳисобламоқда.

Биолог Рожер Табор жониворнинг клептоманияга (ўғриликка) мойилиги унинг онасидан эрта ажратиб олингани сабаб бўлган, демоқда. Онаси унга тирик ўлжани тутишни ўргатишга улгурмаган. Шу боис катта бўлгач, инсонларга тегишли нарсаларни «овлаш»ни бошлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech