24 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Саноат
9 Мар  2020 1330

Кўргазма-ярмарка тижоратнинг муҳим бўғини

Истамбулда 17- Халқаро ип-калава кўргазма-ярмаркаси «International Istanbul Yarn Fair 2020» бўлиб ўтди.

Тадбирда 22 мамлакатнинг йирик компаниялари ўз маҳсулотларини 300 дан ортиқ стендларда намойиш этдилар ва дунёнинг 81 мамлакатидан 10 мингдан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрдилар.

Ўзбекистон делегацияси мазкур тадбирда «Made in Uzbekistan» ягона миллий бренди остида етакчи маҳаллий тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари гуруҳи таркибида иштироки этди.

Жорий йилда тўқимачилик соҳасида эришган ютуқларини 20 та маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари намойиш этдилар. Улар орасида «Тан текс групп», «Остекс», «Мерган текс», «Пахтакор текстиль», «Кува текстиль», «Каракул Асака текстиль», «LT TEXTILE INTERNATIONAL», «Сурхон сифат текс», «Мароканд текстиль», «Юсанг текс, «Фланит текстиль» каби масъулияти чекланган жамиятлари ва бошқалардир.

Ушбу кўргазма Европа ва Осиёнинг ишлаб чиқарувчилари, салоҳиятли буюртмачи ва экспертлари учун муҳим келишувларга эришишга хизмат қилувчи ноёб платформа ҳисобланади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech