23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Кристофер Аллан дипломатик миссиясини якунлади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаган Буюк Британия ҳамда Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Алланни қабул қилди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон-Британия муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ва жорий йилги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

10-11 июль кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган Оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича биринчи Глобал конференцияда Ўзбекистон делегациясининг иштироки амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида вазир Кристофер Алланга элчи сифатидаги саъй-ҳаракатлари ва самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

У эса Буюк Британия дипломатик миссияси раҳбари вазифасини самарали бажаришига кўмаклашгани учун Ўзбекистон ва ТИВ раҳбариятига ўз миннатдорлигини изҳор этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech