25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Транспорт
18 Дек  2018 530

Уч миллионинчи йўловчи ким?

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида йил бошидан бери уч миллионинчи йўловчини кутиб олди.

Искандар Фозилов Дубайдан HY334 рейси билан учиб келган. Унинг омади келганини кутилмаганда самолётга чиқаётганида айтишди ва уни «Boeing-787» экипажи ҳам қутлади. Ватанга қайтгач, уни авиакомпания вакиллари ва журналистлар кутиб олди.

Уч миллионинчи йўловчи айтишга арзигулик воқеадир. Эслатиб ўтамиз, ўтган 2017 йилда бу кўрсаткич 2,7 миллионга тенг бўлганди. Бу йилги рақам йил охирига қадар яна ошади, албатта.

Искандарга махсус сертификат ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, унга санаси очиқ қолдирилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси самолётлари парвоз қиладиган дунёнинг исталган нуқтасига бориш-келиш чиптаси топширилди.

- Авиакомпаниямиз хизматларидан тез-тез фойдаланиб тураман, - дейди И.Фозилов. - Унинг барча ходимларидан миннатдорман.

Санжар Ёқубов.
Р. Галиев олган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech