13 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,1 °C

Долзарб
10 Июн  2019 1228

Қозоғистон Республикаси Президентлик сайловлари... Ким ғолиб?

Сайлов участкаларидан олинган натижаларга кўра, Қозоғистоннинг амалдаги президенти ва президентликка номзод Қасим-Жомарт Тоқаев давлат раҳбарлиги учун навбатдан ташқари сайловларда 70% овоз натижа билан ғалаба қозонди.

«Сайлов кампаниясининг маданиятли ва тинч-хотиржам ўтганидан хурсандман. Аслида бу сайловолди дастурларининг рақобати эди. Бу Қозоғистонда сиёсий маданият даражасининг жиддий ўсганидан далолат. Бизни олдинда улкан ишлар кутмоқда», дейди сайловчилар ўртасида кимга овоз бергани борасидаги  ўтказилган сўровнома (экзитпол)лар натижалари билан танишган Тоқаев.

Қозоғистон президенти лавозимига етти номзод кўрсатилган ва мустақиллик йилларидан бери илк марта унда номзод сифатида биринчи президент Нурсултон Назарбоев иштирок этмаяпти. Шу билан бирга Назарбоев сайлов натижаларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатди, Тоқаевни ўзнинг вориси сифатида кўрсатиб, фуқароларни овозлари билан уни қўллаб-қувватлашга чақирди. Шунингдек, Тоқаев биринчи президент асос солган «Нур Отан» партиясининг қўллаб-қувватлашига ҳам таянган.

«Жамоатчилик фикри» институти сўровномасига кўра, мухолиф номзод Амиржон Косанов 15,39 фоиз овоз олган бўлса, бошқа муқобил номзод парламентининг қуйи палатаси депутати «Оқ жол» партиясидан Дания Еспаева — 5,32% овоз тўплаган. Қолган номзодлар эса сайловчиларнинг тўрт фоизидан камроғини ўз томонига жалб қилишга муваффақ бўлишди, дея хабар беради РАА «Новости».

Алматида таваллуд топган Қосим-Жомарт Тоқаев 66 ёшда. Хитой ва инглиз тилларини яхши билади, Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ)ни тамомлаган, СССР ТИВга ишга қабул қилинган, бир неча йил Сингапурда совет элчихонасида ишлаган, кейин ТИВ марказий аппаратида фаолият олиб борган, Пекин чет тиллар институтида стажировкани ўтаган ва 1980 йилдан СССРнинг 1991 йилда парчаланиб кетишига қадар ХХРда совет элчихонасида фаолият олиб борган.

1992 йилда Тоқаев Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди ва кейинчалик дипломатик идорага раҳбарлик қилди. 1999 йилнинг баҳорида Назарбаев уни вице-бош вазир, ярим йил ўтиб Қозоғистон ҳукумати бошлиғи этиб тайинлади. Бу лавозимда уч йил фаолият олиб боргач, ўз ташаббуси билан ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимига қайтди ва 2007 йил бошига, яъни Сенат раиси этиб сайлангунга қадар ушбу вазирликда фаолият олиб борган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech