19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
19 Сен  2019 486

Кучли жала кутилаётгани сабаб Мумбайдаги мактаблар ва коллежлар ёпилди

Ҳиндистоннинг Мараҳараштра штати вазири Ашиш Шеларнинг айтишича, иқтисодий пойтахт ҳисобланган Мумбайда кучли жала ёғиши кутилаётгани сабабли мактаб ва коллежлар ёпилди.

Бундан сал илгари ҳам Мумбайда давомли жала қуйиши оқибатида кўпгина мактаблар ва коллежлар вақтинча ёпилгани ҳақидаги хабарбар эълон қилинганди. Ўшанда транспорт йўллари бекилиб, транспортлар қатновида узилишлар юзага келган.

«India Today» журналида келтирилишича, Ҳиндистон метеорологик департаменти Мумбай ва Райгад округи узра «фавқулодда кучли жалали булутлар оқими ўтишини» прогноз қилган. «Махараштранинг қолган ҳудудий бошқармалари эса об-ҳавога қараб, иш тутади», дейди штат вазири Ашиш Шелар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида ҳам Ҳиндистоннинг жанубий ва ғарбий ҳудудларида муссон ёмғирлари кузатилиб, кўпгина аҳоли пунктларини сув босгани, катта моддий зарар етказиб, қурбонлар бўлгани хабар қилинганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech