16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Спорт
19 Сен  2019 436

Осиё терма жамоалари ичида кучли ўнликдан Ўзбекистон жой ололмади

Халқаро футбол Иттифоқи ФИФА 2019 йил сентябрь ойидаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бир неча поғонага пастлашига тўғри келди.

GoSport.uz интернет-нашри тарқатган хабарга кўра янги рейтингда Ўзбекистон 4 поғона пастлаб, 88-ўринга жойлашди. Купер шогирдлари ҳисобида 1272 очко мавжуд. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Осиё терма жамоалари ичида кучли ўнликни тарк этди ва 12-ўринга тушиб кетди.

Осиё терма жамоалари ичида Эрон термаси қитъанинг биринчи рақамли жамоаси номини сақлаб қолган. Япония иккинчи, Жанубий Корея терма жамоаси эса учинчи бўлиб турибди.

Умумий рейтингнинг юқори ўнлигида ҳам бир қатор ўзгаришлар кузатилган. Бельгия терма жамоаси ҳамон етакчи бўлиб турган бўлса, сентябрдан Франция терма жамоаси яна иккинчи ўринга кўтарилиб олган, Бразилия терма жамоаси эса бир поғона пастлаб учинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, Португалия Уругвайни қувиб ўтиб 5-ўринга кўтарилган. Испания терма жамоаси бир йўла икки поғона юқорилаб 7-поғонада қайд қилинган. Ўз навбатида Хорватия ва Колумбия терма жамоалари бир поғонадан пастлашига тўғри келган. Кучли ўнлик Аргентина терма жамоаси якунлаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech