06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Хавфсизлик
14 Авг  2019 640

“Ласетти” “КамАЗ”га бориб урилиши натижасида ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди

13 август куни соат 04:00 ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Хонимқўрғон” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида содир бўлган ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда келтирилишича, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Янгиариқ” МФЙда яшаган 28 ёшли А.А. ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган 53 ёшли И.А. бошқарувидаги “КамАЗ-5410” русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган.

Натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси Фарғона шаҳрида яшаган 35 ёшли Ж.Ю.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. “Ласетти”даги қолган икки нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech