15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Долзарб
4 Сен  2019 351

Лена дарёси жуда саёзлашиб кетди

Ёқутистонда Лена дарёсининг ўта саёзлашиб кетиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дея хабар беради ҳудуд раҳбарияти маъмурияти матбуот хизмати маълумотига таянган РИА «Новости».

31 августда Ёқутистон раҳбари Сардан Авксентьева дарёда сув сатҳининг жуда пасайиб кетиши туфайли шаҳар ҳудудида фавқулодда вазият режимини жорий этди. Лена дарёси шу тарзда саёзлашишда давом этса, Ёқутистон пойтахтида узлуксиз сув таъминотига хавф туғилиши мумкин.

Ёқутистон ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Алексей Колодезниковнинг айтишича, Лена сув сатҳининг кескин пасайиши ҳар 10-12 йилда кузатилади. Шу каби сув сатҳининг кескин пасайиб кетиши 1985 йилда кузатилган.

Агар сув сатҳи шундай қолса, Лена дарёси қишда тубига қадар музлаши мумкин. Ҳукумат шаҳарни сув билан таъминлаш учун сув олиш ҳудуди тубини чуқурроқ қазиш ишларини амалга ошириш ҳақида ўйламоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech