23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,1 °C

Туризм
16 Янв  2019 1989

«Lonely Planet» Ўзбекистонни бориб кўришга чақирмоқда

«Lonely Planet» – дунёдаги энг нуфузли йўлкўрсаткич ҳисобланади. У ўз сайтида «It’s simpler to visit Uzbekistan with a new visa-free scheme» («Ўзбекистонга янги визасиз схемада ташриф буюриш осонлашди»), дея мамлакатимизда виза режимини соддалаштиришга бағишланган ахборотни эълон қилди.

 

Эслатмада бундай схеманинг қулайлигини Европа давлатлари, Австралия, Янги Зеландия, Канадалар билан қўшиб, жами 45 мамлакатда баҳо беришлари мумкин. Электрон виза олиш имконияти ҳам мавжудлиги келтирилади.

Муаллиф Меган Ивс шундай келтиради: «Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон туристик йўналишда ўз позициясини мустаҳкамлаб олди. Мамлакат Ипак йўли чорраҳаларидан бирида жойлашган, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий марказларга эга...»

Шунингдек, «Lonely Planet» транспорт тизими – Тошкент, Самарқанд ва Бухорони бирлаштирувчи тезюрар темирйўл тармоғига ҳам эътибор қаратишни тавсия этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech