23 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,9 °C

Биласизми?
11 Дек  2019 1417

Лох-Несс кўли ҳудудида сайёҳлик солиғини жорий этиш режалаштирилмоқда

Шимолий Шотландия тоғолди ёки Хайленд сифатида ҳам яхши танилган Шотландия баланд тоғли ҳудудларида 2021 йилдан бошлаб 1 фунт миқдорида сайёҳлик солиғини жорий этиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради РАА «Новости».

Ана шундай йўл билан йилига 10 миллион фунт стерлингни жалб қилиш мумкинлиги маълум бўлгач, Хайленд кенгаши бу фикрни қўллаб-қувватлади.

Ушбу маблағларнинг минтақа инфратузилмаси ва хизматларини ривожлантиришга йўналтирилиши режалаштирилмоқда. Ўтган йили туризм қўмитаси йиғилишида баъзи туристларнинг Шотландия тоғларида ҳожатхоналарсиз қийналиб қолишлари сабабли саёҳатларини номаълум муддатларга қолдиришга мажбур бўлишгани айтиб ўтилди. 

Баланд тоғли ҳудуд ўзининг гўзаллиги билан машҳур бўлиб, сайёҳлик эса 25 минг иш жойини таъминловчи энг муҳим саноат ҳисобланади. Кенгаш маълумотига кўра, 2018 йилда мазкур ҳудудга 6,5 миллион меҳмон ташриф буюрган.

Бу ерда Лох-Несс кўли, Бен Невис тоғи, Мори-Ферт кўрфази, Буюк Британиянинг энг шимолий шаҳри Инвернесс ва Скай ороллари каби диққатга сазовор масканлар жойлашган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech