25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,8 °C

Мамлакатимизда
24 Янв  2019 977

Лойиҳа бошқаруви агентлиги крипто-биржалар фаолиятини лицензиялайди

Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди.

Низомга кўра, крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга оширилади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Крипто-биржа — крипто-активларни айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдонча тақдим этадиган ташкилотдир.

Крипто-актив — қийматга эга ва эгаси бўлган блокчейндаги қайдлар мажмуаси, блокчейн эса — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестри.

Крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия фақат чет эл юридик шахсларига, номуайян муддатга берилади.

Лицензиялар электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаган тақдирда унинг ўринбосарининг рақамли имзоси билан тасдиқланади, лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва лицензиат сўровига кўра қоғоз шаклда берилади.

Қоғоз шаклда лицензия берилган тақдирда, улар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.

Лицензия берганлик учун лицензияловчи орган томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech