19 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,3 °C

Ҳукумат
28 Дек  2018 659

“Маҳалла посбони” лавозими тугатилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мурожаатномада халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқ-бузарликларнинг барвақт олдини олишдаги ишлар ҳақида сўз юритди.

“Жорий йилда ушбу йўналишда кўпгина ишлар қилинди... 2018 йилда 3 минг 205 та маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмагани ҳам бу ишларимиз натижаси, десак, тўғри бўлади. Лекин, хотиржамликка берилишга ҳали эрта. Одамлар тинч ва бехавотир яшаши учун мана шундай муҳит, яъни, жиноятдан холи муҳит бутун мамлакатимизни қамраб олиши шарт.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган ишларга эътибор қаратди.

Мурожаатномада келтирилишича, профилактика инспекторлари учун 6 ярим мингдан зиёд хизмат уйлари, 1 минг 100 та шахсий уй-жой, 7 мингта шахсий автомобиль берилган. Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимлари учун ҳам 1 минг 800 та уй-жой қурилмоқда.

Президентимиз тизимда эскирган ва самарасиз бошқарув усулидан воз кечиш зарурлиги ҳақида тўхталиб, келгусидаги вазифалар ҳақида ҳам сўз юритди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech