04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,3 °C

Таълим
14 Фев  2020 1258

Магистратура Малайзияда ўталади 

Энди профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг Малайзияда малака ошириш имкони пайдо бўлди. 

2020 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида бўлиб ўтган Гулистон давлат университети ректори проффессор Мухсин Ходжиев ва Малайзиянинг Бинарий университети ижрочи раиси проффессор Жозеф Адайкалам ўртасида бўлиб ўтган учрашувда бу ҳақда келишиб олинди.

Учрашувда шунингдек, ҳар икки олий талим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, хусусан ушбу хорижий университет билан ҳамкорликда «Бизнес бошқаруви» ва «Ахборот технологиялари бошқаруви (иқтисодиёт соҳасида)» соҳалари бўйича 1+1 асосида магистратура йўналишини очиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича келишиб олинди.

Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг қисқа муддатли стажировка ва малака ошириш курсларида иштирок этишлари бўйича истиқболдаги режалар ҳам келишиб олинди, деб хабар беради Гулистон давлат университети матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech