31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
1 Апр  2020 625

Маҳаллалар аҳли учун кўчма ярмаркалар

Карантин даврида Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликлари томонидан пойтахтимиздаги деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган маҳаллалар учун кўчма ярмаркалар ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбир Миробод туманида 28 мартдан бошланган бўлиб, ҳар куни 3 тадан маҳаллага 350-400 килограмм картошка, 100 килограмм атрофида гуруч, 5-6 қути писта ёғи, 360-400 дона тухум ҳамда 150-200 килограмм пиёз маҳсулотлари олиб бориб, сотилмоқда.

Бугун озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган машиналар Миробод туманининг «Моварауннаҳр», «Юксалиш» ва «Сарикўл» маҳаллаларига етиб борди ва савдо жараёни кетмоқда.
Миробод туманида жами 39 та маҳалла бўлиб, шундан 32 таси деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган. Тадбир давомида мазкур 32 та маҳаллага рўзғор учун зарур маҳсулотлар етказиб берилади.

Бу аҳолига уйидан узоққа бормай, ўзи ва яқинларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда зарур харидни амалга оширишини таъминлайди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech