08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,6 °C

Ташвишли хабар
4 Мар  2020 740

Маҳкум автомашинани олиб қочди

Тошкент туманида «Spark» автомашинаси ўғирланган.

2020 йилнинг 28 февраль куни 24 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Тошкент тумани Қорасарой кўчасида қаровсиз қолдирилган «Spark» автомашинасини йўқолганини сезиб қолади. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган ва ҳозирда манзил колониясида жазо ўтаётган 21 ёшли  маҳкум содир этганлиги аниқланган. Олиб қочган автомашина ва уни бошқариб ктаётган шахс Тошкент шаҳар ҳудудида қўлга олинган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech