22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Бизнес
5 Июн  2020 1011

Малайзия тадбиркорларимизни қўллаб-қувватламоқчи

Малайзия ўзбекистонлик экспортчиларга савдо майдонларидан текин фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа ташкилот ва агентликлари ҳамда Малайзиянинг «GM Klang Wholesale City» йирик улгуржи савдо маркази вакиллари иштирокида ўтказилган видеоконференция вақтида айтилди, деб хабар беради «Дунё»АА.

«GM Klang WholeSale City» савдо маркази 140 минг квадрат метр майдонда жойлашган, учта блокдан иборат. У 2 минг 500 та улгуржи дўконни бирлаштиради. Савдо марказига бир ой давомида тахминан 600 минг харидор ташриф буюради. Бугунги кунда «GM Klang WholeSale City» ўз маҳсулотларини дунёнинг 20 дан ортиқ давлатига тақдим этмоқда.

Видеоконференция якунларига кўра, томонлар савдо маркази ҳудудидан тақдим этиладиган майдондан бир йил муддатда текин фойдаланиш ва Ўзбекистон маҳсулотларини тақдим этиш учун кўргазма ташкил этишга келишиб олди.

Кўргазмада мева-сабзавот, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, ипак ва кимёвий маҳсулотлар, шунингдек, халқ амалий санъати буюмлари намуналари ҳамда каталогларини жойлаштириш режалаштирилган.

«GM Klang Wholesale City» савдо маркази эгаси Лим Кокнинг фикрича, бундай имконият ўзбек маҳсулотларининг янги бозорларга киришига ҳамда юртимиз тадбиркорларига Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидаги импортчи компаниялар билан алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech