27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Инвестициялар
10 Апр  2020 923

Малайзия компанияси 110 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

Малайзияда "Phills Asia Pacific" компанияси раҳбарияти билан видеоконференция мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Бухоро вилоятида “Aviation Academy” учувчилар ўқув маркази ва юк ташиш учун логистика марказини яратиш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Малайзия томони ушбу лойиҳа доирасида 110 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилишга тайёрлигини билдирди.

Хорижий инвесторларга Ўзбекистон раҳбарияти томонидан коронавирусга қарши курашиш ва қўшма лойиҳаларни узлуксиз амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар ўқув ва логистика марказларини яратишга тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқди.

"Phills Asia Pacific" компанияси ижрочи директори Ражисваран Дурайржу коронавирус пандемиясига қарамай, лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, у бугунги кунда Малайзия томони мазкур лойиҳалар биноларининг 3D шаклидаги кўринишини ишлаб чиқиш ишларини давом эттираётганини таъкидлади.

Видеоконференция якунида халқаро ҳаво қатновлари тикланганидан сўнг “Phills Asia Pacific” компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech