
Мамлакатимизда
11
Ноя 2019
514
Мамлакатимизда ҳафта охиригача совуқ бўлиши кутилмоқда
Ўзгидрометнинг маълум қилишича, кеча Ўзбекистонга Ғарбий Қозоқистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кирди. Мамлакатимиз шимолида ҳарорат 7-10 даража пасайиб, 9-14 даража илиқ атрофида бўлди.
Бугун антициклон бутун республика ҳудудига тарқалди. Бу совуқ ҳаво оқими таъсирида булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳарорат пасайиб, 10-13 даража илиқ атрофида бўлади.
Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди совуқ ҳаво таъсири остида қолади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат фони кечаси 0-5 даража илиқ, 12 ноябрда айрим жойларда 1-3 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.